Zamin.uz
Ироқда давом этаётган йирик аксилкоррупция иши доирасида нефть вазири ўринбосари Аднан ал-Жамилийнинг уйида тинтув ўтказилди. Тинтув вақтида нақд пул, тилла ва бошқа қимматбаҳо буюмлар топилган.
Маълум қилинишича, хонадондан 25 миллион Ироқ динори, 200 минг АҚШ доллари, 4 килограмм тилла ва турли тақинчоқлар мусодара қилинган.
Тергов версиясига кўра, ал-Жамилий давлат маблағларини жуда катта миқдорда ўзлаштириш схемасини ташкил этган бўлиши мумкин. У бир нечта юқори лавозимли шахслар манфаати учун воситачилик қилганликда ҳам айбланмоқда.
Бу иш бўйича аввал ҳам катта миқдорда бойлик мусодара қилинган. Тергов давомида ал-Жамилий ва унинг шериклари уйларидан 107 миллион доллар ва 375 килограмм олтин олингани айтилган.
To‘liq maqolani o‘qing