Central Asian University’да 2026 йилнинг йирик битирув маросими бўлиб ўтди

Zamin.uz

Central Asian University 2026 йилги энг йирик ва тантанали битирув маросимларидан бири — CAU Graduation Ceremony 2026 ни юқори савияда ташкил этди.

Маросим давомида тиббиёт , стоматология , бизнес ва муҳандислик , архитектура ва дизайн , шунингдек, меҳмонхона бошқаруви ва туризм мактаблари битирувчиларига дипломлар тантанали равишда топширилди.

Шу тариқа юзлаб ёшлар ўз касбий фаолиятининг янги босқичига қадам қўйди.

Битирувчиларнинг Гиппократ қасамёдини қабул қилиши, дипломларни тантанали тарзда олиши ва осмонга юзлаб академик қалпоқчаларнинг отилиши маросимнинг энг ҳаяжонли лаҳзаларига айланди.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish