Central Asian University’да 2026 йилнинг йирик битирув маросими бўлиб ўтди

Central Asian University’да 2026 йилнинг йирик битирув маросими бўлиб ўтди

Central Asian University 2026 йилги энг йирик ва тантанали битирув маросимларидан бири — CAU Graduation Ceremony 2026ни юқори савияда ташкил этди.

Маросим давомида тиббиёт, стоматология, бизнес ва муҳандислик, архитектура ва дизайн, шунингдек, меҳмонхона бошқаруви ва туризм мактаблари битирувчиларига дипломлар тантанали равишда топширилди. Шу тариқа юзлаб ёшлар ўз касбий фаолиятининг янги босқичига қадам қўйди.

Битирувчиларнинг Гиппократ қасамёдини қабул қилиши, дипломларни тантанали тарзда олиши ва осмонга юзлаб академик қалпоқчаларнинг отилиши маросимнинг энг ҳаяжонли лаҳзаларига айланди. Битирувчилар, ота-оналар ва устозларнинг қувонч ҳамда ҳаяжонга тўла ҳис-туйғулари ушбу кунни янада унутилмас қилди.

Тантанали тадбир байрамона кайфиятда давом этиб, DJ King Macarella, Шаҳриёр ва DJ Smash иштирокидаги концерт дастури меҳмонларга ёрқин таассуротлар улашди.

Шу билан бирга, Central Asian Universityда янги ўқув йили учун қабул жараёни давом этмоқда. Абитуриентлар ҳозирданоқ ҳужжат топшириб, ўзлари орзу қилган касб сари илк қадамни қўйишлари мумкин.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар