Жазирама сабаб фуқаро совутгич ичига кириб ухлаб қолди

Zamin.uz

Ўзбекистонда кузатилаётган аномал иссиқ фонида ижтимоий тармоқларда ноодатий видео кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Унда жазирамага чидай олмаган фуқаро дўкон витринасидаги йирик совутгич ичига кириб, ухлаб қолганини кўриш мумкин.

Ҳаво ҳарорати айрим ҳудудларда +45 даражагача кўтарилаётгани фонида ушбу ҳолат интернет фойдаланувчиларининг эътиборини тортди.

Айримлар видеони ҳазил тариқасида баҳолаган бўлса, бошқалар буни кучли иссиқнинг одамлар кундалик ҳаётига қанчалик таъсир қилаётганининг ёрқин мисоли сифатида изоҳлади.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish