Ироқ амалдорининг уйидан олтин ва миллионлар мусодара қилинди

Zamin.uz

Ироқда коррупцияга қарши олиб борилаётган кенг кўламли тергов ишлари давомида Нефт вазири ўринбосари Аднан ал-Жамилийнинг уйида йирик миқдордаги нақд пул, олтин ва қимматбаҳо буюмлар аниқланди.

Маълум қилинишича, тинтув чоғида амалдорнинг хонадонидан 25 миллион Ироқ динори, 200 минг АҚШ доллари, шунингдек, 4 килограмм олтин ва турли қимматбаҳо тақинчоқлар мусодара қилинган.

Мазкур тинтув май ойи охирида бошланган йирик аксилкоррупция операцияси доирасида ўтказилган.

Тергов маълумотларига кўра, Аднан ал-Жамилий давлат маблағларини айниқса йирик миқдорда талон-торож қилиш схемасини ташкил этганликда ҳамда айрим юқори лавозимли амалдорлар манфаатлари йўлида воситачилик қилганликда гумон қилинмоқда.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish