Zamin.uz
Тошкент шаҳри ва вилоятида кузатилаётган аномал иссиқ электр тармоқларида жиддий носозликларни келтириб чиқарди.
Тармоқларнинг ҳаддан ташқари юкланиши оқибатида саккизта туманда минглаб истеъмолчилар вақтинча электр таъминотисиз қолган. Махсус бригадалар авария содир бўлган ҳудудларда тиклаш ишларини бошлади.
Жазирама электр тармоқларига таъсир қилди 17 июль куни соат 14:30 ҳолатига кўра, аномал юқори ҳарорат ва электр энергияси истеъмолининг кескин ошиши узатиш линиялари ҳамда подстанцияларда техник носозликларга сабаб бўлган.
Натижада Тошкент шаҳри ва унга яқин ҳудудларда жами 8 250 нафар истеъмолчининг электр таъминоти вақтинча узилган. Қайси туманларда электр ўчди?
To‘liq maqolani o‘qing