Хитойда келин қайнонасини калтаклаб, тўрт қовурғасини синдирди

Zamin.uz

Хитойнинг Сзясин шаҳрида бир оилада юз берган жанжал оғир оқибатларга олиб келди. Невараларига етарлича эътибор бермаганликда айбланган қайнона келинининг ҳужуми оқибатида оғир тан жароҳати олди.

South China Morning Post маълумотига кўра, эр-хотин турли шаҳарларда меҳнат қилгани сабабли икки нафар фарзандини буви қарамоғига қолдирган. Болаларнинг аниқ ёши очиқланмаган.

Можаро болалардан бири уйдаги кузатув камераси орқали онасига ўзини ёмон ҳис қилаётганини айтгач бошланган. Боланинг таъкидлашича, буви унинг ҳароратини ўлчашдан бош тортган.

Бу хабардан хавотирланган она дарҳол поезд орқали қайнонасининг уйига етиб келган. Суҳбат давомида қайнона болаларни тарбиялаш қийинлигини, ўзининг ҳам тиши қаттиқ оғриётганини айтган.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish