Ота-онаси излаган қиз 35 йил давомида ёнида яшаган экан

Zamin.uz

Хитойда 35 йил олдин йўқолиб қолган қиз узоқ йиллик қидирувлардан сўнг ўзининг ҳақиқий оиласи билан қайта учрашди.

Энг ҳайратланарлиси, у шу йиллар давомида ўз ота-онасидан атиги 100 метр масофада, қўшни кўчада яшаб келгани маълум бўлди. Бу ҳақда Mothership нашри хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, 37 ёшли Суй Нин 1991 йилда Гуанси-Чжуан автоном районининг Наннин шаҳридаги бозорда йўқолиб қолган.

Ўша пайтда унинг оиласи мазкур ҳудудда ижарада яшар, отаси эса бозорда озиқ-овқат маҳсулотлари сотиш билан шуғулланарди.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish