Zamin.uz
Бразилия терма жамоаси футболчиси Неймар 2026 йилги Жаҳон чемпионатидан чиқиб кетганидан сўнг 23 миллион долларлик яхта сотиб олди. Бу ҳақда “TyC Sports” хабар берди.
Нашрга кўра, яхта Рио-де-Жанейродаги Ангра-дус-Рейс шаҳрида жойлашган. Унда олтита каюта, кенг дам олиш ҳудудлари мавжуд бўлиб, юқори палубасида вертолёт қўниш майдончаси ҳам бор.
Маълумот учун, Бразилиянинг 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги иштироки 1/8 финалда Норвегияга 2:1 ҳисобида мағлуб бўлганидан кейин якунланди. Учрашувда Эрлинг Ҳоланд 79 ва 90-дақиқаларда иккита гол урди.
Жароҳати сабабли мундиалнинг дастлабки икки учрашувини ўтказиб юборган Неймар 67-дақиқада захирадан майдонга тушди.
To‘liq maqolani o‘qing