Zamin.uz
Бугун, 17 июль куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида жойлашган қурилиши ҳали тўлиқ якунланмаган кўп қаватли бинода ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси маълум қилди.
Қайд этилишича, соат 17:45 да Тошкент шаҳар ФВББга Бошлиқ 1-даҳаси ҳудудидаги қурилиши тугалланмаган бинодан тутун чиқаётгани ҳақида хабар келиб тушган.
Шундан сўнг ёнғин-қутқарув экипажлари зудлик билан воқеа жойига йўл олган. Мутахассислар нинг тезкор ҳаракати натижасида ёнғин қисқа вақт ичида қуршаб олиниб, соат 18:00 га келиб тўлиқ бартараф этилди.
Ёнғиннинг бошқа ҳудудларга тарқалишига йўл қўйилмади. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
To‘liq maqolani o‘qing