67 йиллик футболка миллионлаб долларга сотилди

Zamin.uz

Бразилия футболи афсонаси Пеленинг 1958 йилги Жаҳон чемпионати финалида кийган формаси кимошди савдосида улкан маблағга сотилди.

Sotheby’s аукцион уйи матбуот хизмати маълум қилишича, ноёб футболка янги эгасига 4,88 миллион АҚШ доллари эвазига сотилган. Мазкур форма Пеле фаолиятидаги энг унутилмас учрашувлардан бири билан боғлиқ.

Айнан 1958 йилги Жаҳон чемпионати финалида ёш ҳужумчи икки марта гол уриб, Бразилия терма жамоасининг тарихдаги илк жаҳон чемпионлигини қўлга киритишига ҳал қилувчи ҳисса қўшган.

Швеция мезбонлик қилган ҳал қилувчи баҳсда бразилияликлар майдон эгаларини 5:2 ҳисобида мағлуб этган эди. Ушбу ғалаба Пеленинг илк Жаҳон чемпионлиги бўлган.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish