Суперлига, 12-тур: «Навбаҳор» сўнгги дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди

Zamin.uz

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган энг драматик баҳслардан бирида «Навбаҳор» ОКМКга 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Наманганликлар икки марта ҳисобда олдинга чиққан бўлса-да, меҳмонлар қўшимча дақиқаларда урилган гол эвазига уч очкони илиб кетди. Учрашув тақдирини 90+3-дақиқада киритилган гол ҳал қилди.

Жиянов эрта гол урди «Навбаҳор» учрашувни фаол бошлади ва 8-дақиқада ҳисобни очди. Русланбек Жиянов қулай имкониятдан фойдаланиб, «лочинлар»ни олдинга олиб чиқди. Бироқ ОКМКга жавоб голи учун кўп вақт талаб этилмади.

20-дақиқада Ҳазратжон Турсунқулов мувозанатни тиклади — 1:1. Орадан 11 дақиқа ўтиб, Ҳусайн Норчаев мезбонларни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди. Жамоалар танаффусга «Навбаҳор»нинг 2:1 ҳисобидаги устунлиги билан йўл олди.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish