«Пахтакор» дербида тўхтади, «Машъал» илк ғалабасини қўлга киритди

Zamin.uz

Ўзбекистон Суперлигасининг 12-тури доирасида Тошкент дербиси дуранг билан якунланди. «Пахтакор» ҳисобда олдинга чиққан бўлса-да, «Локомотив» иккинчи бўлимда жавоб голини урди.

Ғузорда эса мавсум бошидан бери ғалаба қозона олмаётган «Машъал» ниҳоят уч очкога эга чиқди. «Пахтакор» устунликни сақлаб қололмади «Пахтакор» ва «Локомотив» ўртасидаги пойтахт дербисида ҳисоб 11-дақиқада очилди.

Рустам Турдимуродов қулай вазиятдан унумли фойдаланиб, «шерлар»ни олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлим мезбонларнинг минимал устунлиги билан якунланди. Танаффусдан кейин «Локомотив» ўйинни фаоллаштирди.

61-дақиқада захирадан майдонга тушган Шодиёр Шодибоев орадан икки дақиқа ўтиб мувозанатни тиклади — 1:1. Қолган вақтда жамоалар яна гол ура олмади ва дербида очколар бўлиб олинди.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish