
TBC Bank The Banker рейтингида 18 поғона юқорилаб, МДҲ банклари орасида 51-ўринни эгаллади. Ўзбекистонда эса банк бирламчи капитал кўрсаткичи бўйича 14-ўринга жойлашди.
The Banker ҳар йили минтақадаги банкларни бирламчи капитал ва яна саккизта мезон, жумладан, барқарорлик, даромадлилик ва самарадорлик бўйича баҳолайди. Янгиланган баҳолаш модели кенгроқ маълумотлар тўпламини ҳисобга олиб, банкларни янада аниқроқ солиштириш имконини беради.
TBC Uzbekistan бош директори Ника Курдиани таъкидлашича, банкнинг МДҲнинг етакчи банклари рўйхатига кириши компаниянинг Ўзбекистондаги рақамли банк экотизими муваффақиятини кўрсатади. 2025 йилга келиб, TBC Uzbekistan мижозлар базасини 22 миллион рўйхатдан ўтган фойдаланувчига етказди ва кредит ҳамда депозит портфелларини оширишни давом эттирди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.