Эртага қаерларда қор ёғиши айтилди

1 дақиқа ўқиш122.9K
Эртага қаерларда қор ёғиши айтилди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Ўзгидромет 16-январ куни республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлиши, айрим ҳудудларда ёмғир ёғиб, баъзи жойларда қорга айланиши мумкинлигини маълум қилди.
  • Тошкент шаҳрида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, кечқурун қорга айланиши эҳтимоли бор, Қорақалпоғистон ва Хоразмда эса айрим жойларда бироз қор ёғиши кутилмоқда.

Ўзгидромет 16 январь куни учун об-ҳаво прогнози билан ўртоқлашди. Эртага республика бўйлаб ҳаво асосан ўзгарувчан бўлади: айрим ҳудудларда ёмғир ёғади, баъзи жойларда қорга айланиши мумкин. Туман тушиши ва шамолнинг кучайиши ҳам кутилмоқда — шунинг учун йўлда эҳтиёт бўлиш керак.

Тошкент шаҳри

Пойтахтда ҳаво ўзгарувчан, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, кечқурун қорга айланиши эҳтимоли бор.
Шамол ғарбдан 5–10 м/с. Ҳарорат кечаси ва кундузи 6–8° илиқ.

Қорақалпоғистон ва Хоразм

Айрим жойларда бироз қор ёғиши, туман тушиши мумкин.
Шамол ғарбдан 7–12 м/с. Ҳарорат кечаси 2–7° совуқ, кундузи 2° совуқдан 3° илиққача.

Бухоро ва Навоий

Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) ва туман кутилмоқда.
Шамол ғарбдан 7–12 м/с, айрим ҳудудларда 15–20 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳарорат кечаси 3° совуқдан 2° илиққача, кундузи 0–5° илиқ.

Тошкент вилояти, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд

Баъзи жойларда ёмғир-қор, туман эҳтимоли бор.
Шамол ғарбдан 7–12 м/с, айрим жойларда 15–20 м/с гача кучаяди.
Ҳарорат кечаси ва кундузи 3–8° илиқ.

Қашқадарё ва Сурхондарё

Ҳаво ўзгарувчан, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) ва туман кутилмоқда.
Шамол ғарбдан 7–12 м/с, айрим жойларда 15–20 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳарорат кечаси ва кундузи 3–8° илиқ.

Андижон, Наманган, Фарғона

Куннинг иккинчи ярмида айрим ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, туман тушиши мумкин.
Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 м/с эсади, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучаяди.
Ҳарорат кечаси 1° совуқдан 4° илиққача, кундузи 2–7° илиқ.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?