BYD компанияси Ferrari’га рақобатчи бўладиган янги автомобилини тақдим этди

BYD компанияси Ferrari’га рақобатчи бўладиган янги автомобилини тақдим этди
Фото: Naked sience
Хитойнинг BYD Аutо корхонаси Yangwang U9 номли янги электромобил суперкарини намойиш этди. У Ferrari ва Lamborghini билан рақобатчи бўлади. Бу ҳақда ‘‘Корреспондент.net’’ нашри хабар бермоқда.

Машина 0 дан 100 км/соат тезликка 2,36 сонияда чиқа олади. Суперкарнинг максимал тезлиги 309,19 км/соатни ташкил этади. Yangwang U9 премиум автомобилининг ҳозирда фақат битта модели мавжуд, унинг нархи 1,1 миллион юан (233,5 минг доллар). Январь ойининг охирида компания 3653 дона машина етказиб берган.
BYD компанияси Ferrari’га рақобатчи бўладиган янги автомобилини тақдим этди
Фото: Naked sience
BYD компанияси Ferrari’га рақобатчи бўладиган янги автомобилини тақдим этди
Фото: Naked sience
BYD 2023 йилнинг сўнгги чорагида Tesla’ни ортда қолдириб, дунёдаги энг йирик электр автомобиль сотувчисига айланди. Компания арзон электр транспорт воситаларини ишлаб чиқариш билан машҳур бўлса-да, у ўзининг премиум моделлари — Yangwang ва Fang Cheng Bao машиналари билан ҳам дунё бозорларини забт этган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.