Руставели кўчасидаги таъмир туфайли автобуслар йўналиши ўзгартирилди

Руставели кўчасидаги таъмир туфайли автобуслар йўналиши ўзгартирилди

Тошкентда Шота Руставели кўчасида олиб борилаётган қурилиш ишлари сабаб 19 та автобус йўналиши вақтинча ўзгартирилди, деб Kursiv хабар берди. Ишлар Grand Mir меҳмонхонасидан Чопон Ота кўчасигача бўлган участкада олиб борилмоқда.

Масалан, №12 ва №45 автобуслари эндиликда Бабур, Кичик ҳалқа йўли, Қушбеги, Мукими орқали ҳаракатланади. №18 эса Мукими, Арнасой ва Чопон Отадан ўтади. №33 маршрути Чопон Ота, С. Сирожиддинова, Шоҳжахон ва Бабур кўчалари орқали йўналтирилди.

Транспорт бошқармаси маълум қилишича, айрим кўчаларда тиқилишлар кузатилиши ва автобуслар ҳаракат интерваллари узайиши мумкин.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.