Тошкентдаги 78 та “заправка”ларнинг иш вақти ўзгарди

Тошкентдаги 78 та “заправка”ларнинг иш вақти ўзгарди

Тошкент шаҳридаги 78 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ)нинг иш вақти соат 06:00 дан кечки 23:00 гача этиб белгиланди. Ушбу чоралар аҳоли хонадонлари ва ижтимоий объектларда табиий газ босими пасайишини олдини олиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Энергетика вазирлигининг маълумотларига кўра, ушбу вақтинчалик чекловлар “метан заправкалар” фаолиятининг давом эттирилиши ва газ таъминоти тизимининг мувозанатини сақлашга қаратилган зарурий чоралар сифатида жорий этилмоқда.

\"Ҳудудгаз Пойтахт\" газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабарига кўра, чекловлар вақтинчалик бўлиб, газ босимини меъёрга келтириш бўйича ишлар олиб борилаётганини маълум қилди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.