Toyota Land Cruiser 300 гибрид версияси Австралия бозорига чиқди

Toyota Land Cruiser 300 гибрид версияси Австралия бозорига чиқди

Toyota компанияси Австралия бозорида ўзининг енг қувватли йўлтанламаси — Land Cruiser 300 Ҳйбрид моделини расман тақдим етди. Аввалроқ ушбу модел фақат Шарқий Европа ва Яқин Шарқ мамлакатларида сотилган бўлса, ендиликда унинг географияси кенгаймоқда. Бу ҳақда Ихбт.ком хабар беради.

Янги модел и-Форсе Мах гибрид тизими билан жиҳозланган бўлиб, у 3,5 литрли В6 егизак турбо двигател ва електр мотор мажмуасидан иборат. Умумий қуввати 457 от кучига ва 790 Нм айланиш моментига тенг бўлган ушбу агрегат анъанавий дизел двигателли моделлардан ҳам кучлироқ ҳисобланади.

Австралиялик харидорларга ГР Спорт ва Саҳара ЗХ комплектациялари таклиф етилади. Иккала версия ҳам 10 поғонали автомат узатмалар қутиси ва Toyotaнинг хусусий тўлиқ узатмали тизими билан жиҳозланган. ГР Спорт модификацияси еса янада такомиллаштирилган осма тизим ва електрон дифференсиал блокировкалари билан ажралиб туради.

Гибрид версиянинг ўзига хос жиҳатлари қаторига електр бошқарув кучайтиргичи ҳамда юкхона қисмидаги 1500 Вт қувватга ега розетка киради. Автомобил фақат беш ўриндиқли салон дизайнида ишлаб чиқарилади.

Модел 2026-йилнинг ўрталарида сотувга чиқиши кутилмоқда. ГР Спорт версиясининг бошланғич нархи 113 минг долларни, Саҳара ЗХ еса 113,5 минг долларни ташкил етади, бу еса оддий В6 двигателли моделлардан қарийб 6500 долларга қимматроқдир.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.