Эле Ваҳи ўзини Лионел Месси билан солиштирди: Эинтрачт Франкфуртга кескин танқид

Эле Ваҳи ўзини Лионел Месси билан солиштирди: Эинтрачт Франкфуртга кескин танқид

Эле Ваҳи ўзининг собиқ жамоаси Эинтрачт Франкфурт фаолиятига нисбатан кескин фикрлар билдирди. Франциянинг ЛЪEқуипе нашрига берган интервюсида 23 ёшли ҳужумчи Германиядаги қийин даври ва клуб раҳбариятининг муносабати ҳақида гапириб ўтди. Унинг сўзларига кўра, клубда ўзини кўрсатиши учун етарли даражада қўллаб-қувватлаш ва имконият берилмаган. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

"Германияда мен тилни билмаган ҳолда бутунлай янги дунёга тушиб қолдим. Бир йил ичида атиги тўрт марта асосий таркибда майдонга тушдим. Ҳатто исмингиз Лионел Месси бўлса ҳам, ўз қобилиятингизни намойиш этиш учун вақт керак", — деди Ваҳи. Шунингдек, у бош мураббий Дино Топпмёллерга нисбатан ҳам эътироз билдириб, унга етарлича ишонч билдирилмаганини таъкидлади.

Ваҳи 2025-йилнинг январида 26 миллион евро эвазига Эинтрачт Франкфурт сафига келиб қўшилган эди. Бироқ, 12 ой давомида у бор-йўғи 25 та ўйинда майдонга тушиб, атиги битта гол уришга муваффақ бўлди. Натижада, қишки трансфер ойнасида клуб уни ОГК Нисе жамоасига ижарага берди.

Ҳозирда француз клубида ўзини кўрсатишга ҳаракат қилаётган футболчи 16 та ўйинда 7 та гол уриб, 2 та голли узатмани амалга оширди. Гарчи ижара муддати мавсум охиригача бўлса-да, Ваҳи Эинтрачт Франкфурт таркибига қайтишни истамаяпти. Клуб раҳбарияти эса футболчини 20 миллион евродан бошланадиган таклифлар эвазига сотиб юборишга тайёр.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.