Bugatti болалар учун автомобиль яратди (фото)

Bugatti болалар учун автомобиль яратди (фото)
Bugatti компанияси 110 йиллик юбилейи шарафига эски автомашиналарни хотирлаб, у асосида янги Baby II электрмобилини яратишга қарор қилди, дея хабар беради «Дарё».
Bugatti болалар учун автомобиль яратди (фото)
Электр автомобиль эски пойга машинасига ўхшайди, бироқ бир неча марта кичикроқ. Автомобилнинг корпуси 3D принтерда чиқарилган, унинг ичида эса электр двигатель мавжуд. Унга кичкина бола ёки бўйи паст бўлган катта одам кириши мумкин.
Bugatti болалар учун автомобиль яратди (фото)
Автомобиль тизимида иккита ҳайдаш тартиби мавжуд — болалар учун 20 километр/соат тезлик, катталар учун эса 45 километр/соатгача бўлган тезлик.
Bugatti болалар учун автомобиль яратди (фото)
Автомобилда қўшимча Speed Key бўлиб, у барча чекловларни олиб ташлаб, двигатель кучини икки баробарга ошириш имконини беради.
Bugatti болалар учун автомобиль яратди (фото)
Болалар Bugatti автомобилини ишлаб чиқариш 2019 йилнинг куз ойларида бошланади. Бор-йўғи 500 дона автомобиль ишлаб чиқарилади.
Нархи 33 минг долларга баҳоланган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.