GM Uzbekistan Озарбайжонга автомобиль экспорт қилади

GM Uzbekistan Озарбайжонга автомобиль экспорт қилади
GM Uzbekistan компанияси Озарбайжонга автомобиль экспортини йўлга қўйди. Компания матбуот хизматининг хабар беришича, биринчи босқичда мамлакатга R3 ва R4 моделлари етказилади, кейинчалик моделлар қатори кенгаяди.

Аввалроқ компания автомобилларини Украина, Қирғизистон, Беларусь, Афғонистон, Тожикистон, шунингдек Қозоғистонга экспорт қилган.

2019 йил эса GM Uzbekistan фаолиятида экспорт салоҳиятини ривожлантириш йили деб эълон қилинган бўлиб, бугунги кунда компания ушбу йўналишда қатор ишларни амалга оширмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.