АИ-80 маркали бензин нархи пасайди

АИ-80 маркали бензин нархи пасайди
Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасида 8 январь куни эрталабки сессияда ўтказилган биржа савдо натижаларига кўра АИ-80 маркали автомобиль бензинининг нархи пасайди.

Қайд этилишича, маҳсулотнинг бир тоннаси 7 474,4 минг сўмни ташкил қилган. Бу аввалги кунга, яъни 7 январга нисбатан 6,3 фоизга камдир.

АИ-80 маркали автомобиль бензиннинг биржадаги нархи литрга ўтказилганда маҳсулотнинг бир литри тахминан 5700 сўмни ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда «Ўзбекнефтгаз» АЖга тегишли АЁҚШларда АИ-80 маркадаги бензин нархи 6500 сўмдан сотилмоқда. Хусусий АЁҚШларда эса нарх 7000 сўм атрофида бўлиб турибди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.