Расман! Бахтиёр Ашурматов истеъфога чиқди

Расман! Бахтиёр Ашурматов истеъфога чиқди
Қўқон-1912” жамоасининг мураббийлар штабида ўзгариш бўлди. Шу кунга қадар жамоамизни бош мураббий сифатида бошқариб келган Бахтиёр Ашурматов истеъфога чиқди. \"Қўқон-1912\" жамоаси ҳамда Бахтиёр Ашурматов ўртасидаги битим ҳар икки томоннинг розилигига кўра бекор қилинди.

Бахтиёр Ашурматов 2019 йилнинг сўнггида жамоани бош мураббий сифатида қабул қилди. 2020 йилги мавсумда “Қўқон-1912” жамоаси ўз тарихидаги энг юқори натижани такрорлади. Ашурматов бошчилигидаги жамоамиз суперлигада 5-ўринни қўлга киритди. 2021 йилги мавсум ҳам ёмон натижа қайд этилмади.

\"Қўқон-1912\" футбол клуби номидан Бахтиёр Аъзамовичга жамоамизда олиб борган фаолиятлари учун чуқур миннатдорчилик билдирамиз. Бахтиёр Ашурматовга келгусидаги ишларида улкан зафарлар тилаймиз!

\"Қўқон-1912\" матбуот хизмати.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.