АҚШ фуқаролари зудлик билан Украинадан чиқиб кетишга чақирилди

АҚШ фуқаролари зудлик билан Украинадан чиқиб кетишга чақирилди
Фото: Pxhere.com
АҚШ Давлат департаменти ва Киевдаги элчихонаси Украинада жанговар ҳаракатлар кучайиб кетишидан хавотирда. Шу муносабат билан Украинада бўлган барча америкаликлардан зудлик билан чиқиб кетиш сўралди.

Давлат департаменти ва дипломатлар Америка разведкаси маълумотларига асосланишаётгани айтилмоқда.

Элчихона тасдиқлаган маълумотга кўра, яқин кунлар ичида Украинадаги фуқаролик инфратузилмалари ва давлат объектларига зарбалар берилиши эҳтимоли юқори. Мамлакатни тарк этиш учун, агар хавфсиз бўлса, имкон қадар ер усти транспортидан фойдаланиш тавсия этилган.

Эслатиб ўтамиз, 24 август — Украина мустақиллиги куни.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.