АҚШдаги мактабда 6 ёшли ўқувчи ўз ўқитувчисини отиб қўйди

АҚШдаги мактабда 6 ёшли ўқувчи ўз ўқитувчисини отиб қўйди
Фото: The Virginian-Pilot
АҚШнинг Виржиния штати Ньюпорт-Ньюс шаҳрида бошланғич мактабнинг олти ёшли биринчи синф ўқувчиси ўз ўқитувчисига ўқ узди, деб ёзади The Virginian-Pilot газетаси.

Шаҳар полицияси бошлиғи Стив Дрю маълум қилишича, ўқувчи ва ўқитувчи ўртасида келишмовчилик юзага келган, шундан кейин болакай унга тўппончадан ўқ узган. «Ўқ тасодифан отилмаган», — дея таъкидлади полициячи.

30 ёшли ўқитувчи ҳаёт учун хавфли жароҳат олган ва касалхонага ётқизилган. Ўқувчилардан ҳеч бири жабрланмаган. Ўқ узган ўқувчи қўлга олинган. Терговчилар у тўппончани қаердан олганини аниқлаштирмоқда.

Ньюпорт-Ньюс таълим департаменти раҳбари Жорж Паркер III мактабда дарслар бекор қилинганини, ҳукумат «ходимлар ва ўқувчилар руҳий саломатлиги устида ишлаётгани»ни айтди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.