Болливуд юлдузи Приянка Чопра ва Ник Жонас илк марта қизини оммага кўрсатди (фото)

Болливуд юлдузи Приянка Чопра ва Ник Жонас илк марта қизини оммага кўрсатди (фото)
Фото: “Яндекс.ру”
Болливуд актрисаси Приянка Чопра илк марта қизалоғи Малти Марининг юзини кўрсатди.

Приянка Чопра қизалоғи билан Лос-Анжелесдаги тадбирда иштирок этди. Тадбир давомида актрисанинг турмуш ўртоғи Ник Жонас, унинг акалари Кевин ва Жо Голливуднинг Шон-шуҳрат хиёбонидаги ўз юлдузларини тақдим этди.
Болливуд юлдузи Приянка Чопра ва Ник Жонас илк марта қизини оммага кўрсатди (фото)
Фото: “Яндекс Дзен”
Малти Марининг суратлари бир зумда ижтимоий тармоқларда тарқалди. Жуфтлик ўз саҳифаларида шахсан эълон қилганидек, 2022 йил 15 январь куни Калифорнияда машҳур жуфтликнинг қизи суррогат она ёрдами билан дунёга келди.
Болливуд юлдузи Приянка Чопра ва Ник Жонас илк марта қизини оммага кўрсатди (фото)
Фото: “Яндекс Дзен”
Чақалоқ муддатидан олдин туғилгани учун ҳам жуда заиф эди. Ҳомиладорликнинг олтинчи ойида туғилган чақалоқнинг ота-онаси барча вақтларини янги оила аъзосига бағишлаш учун фаолиятида бироз танаффус қилди. Приянка ва Ник баъзан ўз ижтимоий тармоқларига қизларининг суратларини жойлаштирса-да, унинг юзини кўрсатмас эди.
Болливуд юлдузи Приянка Чопра ва Ник Жонас илк марта қизини оммага кўрсатди (фото)
Фото: “Яндекс Дзен”
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.