Австралияда катта оқ акула 38 ёшли эркакка ҳужум қилди

Австралияда катта оқ акула 38 ёшли эркакка ҳужум қилди

Австралиянинг ғарбий қисмида яна бир фожеали ҳодиса содир бўлди. 16 май куни Перт шаҳри яқинидаги машҳур дам олиш ва дайвинг ҳудудида 38 ёшли эркак катта оқ акула ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди.

Бу ҳақда шаҳар полицияси мамлакатнинг ABC News телеканалига хабар берди.

Расмий маълумотларга кўра, ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 10:00 атрофида Роттнест ороли яқинида юз берган. Ушбу ҳудуд сайёҳлар ва балиқчилар орасида машҳурлиги билан танилган бўлиб, айнан шу ерда эркакка акула ҳужум қилган.

Жабрланувчи зудлик билан қайиқ орқали яқин ҳудудга — Жопди Бей кўприги атрофига олиб келинган. У ерда шифокорлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Бироқ, олинган оғир жароҳатлар сабаб эркакни сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳужум қилган йиртқичнинг узунлиги қарийб 4 метр бўлиб, у катта оқ акула экани аниқланган. Бу турдаги акулалар дунёдаги энг хавфли денгиз йиртқичларидан бири сифатида қаралади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.