24 минг украиналик аскар хорижда ҳарбий тайёргарликни якунлади

Европа Иттифоқи мамлакатлари Украина Қуролли Кучларининг 24 минг аскарини тайёрлашни якунлади ва бундан ҳам кўпроқ аскарларни тайёрлашда давом этади, деди Европа ташқи ишлар хизмати раҳбари Жозеп Боррель.
«Биз Украина учун 24 минг нафар аскар тайёрлашни тугатдик ва бу кўрсаткич ўсишда давом этади», – деган Жозеп Боррель.
Боррелнинг сўзларига кўра, апрель ойидан бери Европа Иттифоқи давлатлари Киевга 900 миллион евролик артиллерия снарядлари ва ракеталарни етказиб берган.
«Биз Украинани қанча вақт керак бўлса, қўллаб-қувватлаймиз», – деган у.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













