Кишинёв аэропортида йўловчилардан бири ўқотар қуролдан ўт очди

Кишинёв аэропортида йўловчилардан бири ўқотар қуролдан ўт очди
Фото: ridus.ru

Молдова ОАВларининг хабар қилишича, йўловчи Россия Федерацияси фуқароси ва Кишинёвга Туркиядан учиб келган. Унга мамлакатга киришни тақиқлашган ва у ўзини қайта учиб кетиш зонасига кузатиб бораётган чегарачининг тўппончасини қўлга киритиб, уни отиб ўлдирган. Яна йўловчилардан бирига ҳам ўқ узиб ўлдирган, шундан сўнг баррикада ортига беркинган.

Маҳаллий вақт билан соат 21:30 ларда тўппончали жиноятчи FULGER полиция махсус кучишлатар бўлинмасининг штурмидан сўнг қўлга олинган.

Турли тахминларга кўра, у «Вагнер» хусусий ҳарбийлашган компаниясининг ёлланма жангариси бўлиши мумкин.

Отишма чоғида Кишинёв халқаро аэропортидан персонал ва йўловчилар эвакуация қилинган. 30 июн кунига белгиланган авиақатновлар номаълум муддатгача кечиктирилган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.