"Вагнер" қуролларини топширди (видео)

Россия Мудофаа вазирлиги режага мувофиқ \"Вагнер\" гуруҳидан қурол-яроғ ва ҳарбий техникани қабул қилиш жараёнини якунламоқда.
- 2 мингдан ортиқ ҳарбий техника бирликлари ва қуроллар, шу жумладан юзлаб Т-90, Т-80, Т-72Б3 танклари, \"Град\", \"Ураган\" ёппасига ўт очиш реактив тизимлари, \"Панцир\" ҳаво мудофаа тизими, \"Гвоздика\", \"Акация\", \"Гиацинт\", \"Тюльпан\" ўзиюрар артиллерия мосламалари ва гаубицалар, зирҳли транспорт воситалари ва бошқалар қабул қилиб олинди;
- Олинган техникалардан орасида ўнлаб машиналар ҳеч қачон жанговар шароитларда ишлатилмаган;
- 2,5 минг тоннадан ортиқ турли ўқ-дорилар ва 20 мингга яқин ўқотар қуроллар бор;
Барча ҳарбий техника дастлаб мамлакат ичида жойлашган таъмирлаш ва тиклаш бўлинмаларига юборилади. Фойдаланишга тайёргарлиги текширилгани ва техник хизмат кўрсатилганидан сўнг - улардан белгиланган мақсадда фойдаланилади, - дейилади хабарда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













