Ҳиндистонда совчилик “тескари”: қизлар йигитларга совчи қўяди

Ҳиндистонда совчилик “тескари”: қизлар йигитларга совчи қўяди

Фото: Yandex

Ҳиндистоннинг айрим ҳудудларида никоҳ анъаналари кўпчиликка ноодатий туюлиши мумкин. Маълум бўлишича, бу ерда айрим ҳолларда айнан қиз томон ташаббус кўрсатиб, йигит томонга совчи қўяди.

Қизиқ жиҳати шундаки, бўлажак куёв томонидан турли талаблар қўйилиши ҳам мумкин. Айрим ҳолатларда қимматбаҳо совғалар — мотоцикл, автомобил, ҳатто ҳашаматли машиналар \"Гелик\"гача сўралиши айтилади. Яъни, бизга одатий бўлган тизимдан фарқли равишда, бу ерда молиявий юк кўпроқ қиз томон зиммасига тушади.

Шу сабабли кўпчилик бундай ҳолатни ҳазил аралаш “тескари дунё” деб атамоқда. Бироқ мутахассислар бу анъана асрлар давомида шаклланган ижтимоий ва маданий омиллар билан боғлиқ эканини таъкидлашади.

Таққослаш учун, Ўзбекистонда аксинча — одатда совчиликка куёв томон боради ва асосий харажатлар ҳам кўпинча улар зиммасига тушади. Шу боис турли мамлакатлардаги урф-одатлар бир-биридан кескин фарқ қилиши кўпчиликда қизиқиш уйғотмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.