Россияда ўзбекистонлик сотувчи тарвуз “қимматлиги” учун пичоқлаб кетилди

Россияда ўзбекистонлик сотувчи тарвуз “қимматлиги” учун пичоқлаб кетилди
\"\"
Фото: Shutterstock

Санкт-Петербургда ўзбекистонлик сотувчи тарвуз “қимматлиги” туфайли пичоқлаб кетилди. Бу ҳақда “Фонтанка” нашри хабар берди.

Воқеа 13 август куни соат 20:00 атрофида Художников шоҳ кўчасидаги дўконда содир бўлган. Мева-сабзавот сотувчи 46 ёшли ўзбекистонликнинг олдига номаълум эркак келиб, тарвузнинг нархини туширишни сўраган. Рад жавобини олган харидор пичоқни олиб, сотувчига урган.

Жабрланувчи қорин бўшлиғида пичоқ санчилган жароҳат билан 3-шаҳар шифохонасига етказилган. У ҳужумчини 40 ёшлар атрофидаги, оқ сочли эркак деб, тасвирлаб берди. Айни пайтда жиноят иши қўзғатиш масаласи ҳал қилинмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.