Покистонда теракт оқибатида 13 киши ҳалок бўлди

Покистонда теракт оқибатида 13 киши ҳалок бўлди
\"\"
Фото: Global Look Press

Покистон шимоли-ғарбида содир бўлган теракт оқибатида камида 13 киши ҳалок бўлди, яна икки киши яраланди. Бу ҳақда Dawn хабар берди.

Маълум қилинишича, воқеа 19 август куни кечқурун Хайбер-Пахтунхва провинциясида содир бўлган.

Теракт Хайбер-Пахтунква провинциясида содир этилган. Қўлбола портловчи қурилма оқибатида ишчилар бўлган юк машинаси портлаган. Ишчилар Афғонистон билан чегарада жойлашган Вазиристон вилоятидаги қурилиш майдончасига кетаётган бўлган.

Маҳаллий ҳукумат жангарилар хавфсизлик кучлари колоннасига зарба бериш ниятида йўл четига бомба ўрнатганини маълум қилди. Ишчилар бўлган юк машинаси яқинлашганда портловчи қурилма ишга тушган.

Жароҳатланганлар касалхонага етказилган. Хавфсизлик нуқтаи назаридан ҳудудда барча мобил алоқа хизматлари тўхтатилган. Покистон бош вазири вазифасини бажарувчи Анвар-ул-Ҳақ Какар қурбонларнинг оиласига ҳамдардлик билдирган.

Биз мазкур террорчилик ҳаракатини кескин қоралаймиз ва ҳалок бўлганлар ҳамда жароҳатланганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирамиз”,  деган у.

Ҳозирда ҳеч бир гуруҳ ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.