Британиялик аёл эски мопедда Ўзбекистон сари йўлга чиқди

Британиялик аёл эски мопедда Ўзбекистон сари йўлга чиқди
Фото: Telegram / Голос Дагестана

Уэлслик (Буюк Британия) сайёҳ аёл 1986 йилда ишлаб чиқарилган мопедда бутун Европа бўйлаб кезиб, Россиянинг Доғистон ҳудудига етиб борди.

У Махачқалъа шаҳрида велосипед ва мотоцикл эҳтиёт қисмлари дўконига кирган. Маҳаллий аҳолидан бирининг таъкидлашича, мопед узоқ сафардан кейин «аянчли ҳолатда» бўлган.

«Тил билан боғлиқ муаммо уни бундай ақлбовар қилмас саёҳатга нима ундаганини билишимга халақит берди. Мен тушундимки, аёл мутахассислардан меҳмондўстлик ва ноёб мопедини таъмирлагани учун миннатдор», деди пост муаллифи.

Унинг қўшимча қилишича, сайёҳ аёл Доғистон дўконида носозликларни бартараф этишга ёрдам беришгани, шунингдек, 1986 йилда ишлаб чиқарилган мопед учун эҳтиёт қисмлар топилганидан ҳайратда қолган. Британиялик аёл саёҳатининг якуний манзили Ўзбекистон экани айтилмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.