Туркия ички ишлар вазирлиги биноси яқинида теракт содир бўлди

Туркия ички ишлар вазирлиги биноси яқинида теракт содир бўлди

Анқарадаги Ички ишлар вазирлиги биноси яқинида терактга уриниш содир бўлди, деб хабар берди ички ишлар вазири Али Ерликая ўзининг X (собиқ Twitter) саҳифасида.

«Тахминан 9:30 ларда ИИВ бош қўриқлаш бошқармасининг кириш эшигига енгил тижорат автомобилида келган икки нафар террорчи портлаш содир этди. Террорчилардан бири ўзини портлатган, иккинчиси эса зарарсизлантирилган. Икки полициячи енгил жароҳат олди», — деб ёзади у.

Маълумотларга кўра, портлашдан сўнг отишма ҳам содир бўлган. Ҳозирда ҳудудда кучайтирилган хавфсизлик чоралари кўрилган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.