Полиция ўғриликка тушган Ҳарри Кейнни қидиряпти

Полиция ўғриликка тушган Ҳарри Кейнни қидиряпти

Англияда ғалати воқеа юз берди. Лондон полицияси Ҳарри Кейнни қидираётгани ҳақида хабар тарқалди.

Кутилмаган янгилик футбол ишқибозларини чалғитиб қўйди. Кейинроқ маълум бўлишича, содир этилган жиноятга Англия терма жамоаси ҳужумчиси Ҳарри Кейннинг умуман алоқаси йўқ.

Ўғрининг исми ва фамилияси машҳур ҳужумчи билан бир хил экан. Бу воқеа ижтимоий тармоқларда жуда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Ҳамма танийдиган Ҳарри Кейннинг бу ҳодисадан хабари ҳам бўлмаса керак. У “Бавария” сафида тўпурарлик бўйича рекордларни ўрнатишда давом этмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.