Дания қироличаси Маргрете II тахтдан воз кечишини эълон қилди

Дания қироличаси Маргрете II тахтдан воз кечишини эълон қилди
Фото: Global Look Press/Frank Hoermann/SVEN SIMON

Дания қироличаси Маргрете II 31 декабр, якшанба куни сўзлаган нутқида тахтдан воз кечиш ниятида эканлигини маълум қилди. Монархнинг сўзларига кўра, бу унинг тахтга ўтирганининг 52 йиллиги муносабати билан 14 январ куни содир бўлади. У тахтни ўғли, валиаҳд шаҳзода Фредерикка топшириш ниятида. Дания оммавий ахборот воситалари бу баёнотни «мутлақо тарихий» деб атади.

Қироличага кўра, бундай қарорга 2023 йилнинг феврал ойида ўтказган бел операцияси сабаб бўлган. Операция муваффақиятли ўтди, аммо Маргрете таъкидлаганидек, бу унинг тахтдаги истиқболлари бўйича ўйлаб кўришга туртки берди. Дания қироличаси тахтдан воз кечиш ниятини эълон қилганда, унинг Копенҳагендаги Амалиенборг саройи олдида нутқини эшитиш учун йиғилган оломон буни олқишлади.

Маргрете ўз нутқида Украина ва Ғазо секторидаги урушлар, глобал иқлим ўзгариши ва сунъий интеллектни ҳам тилга олди.

Маргрете II 1972 йилда тахтга ўтирди ва қариндоши бўлган Британия қироличаси Елизавета II вафотидан сўнг Европанинг энг узоқ ҳукмронлик қилаётган монархига айланди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.