АҚШдаги стоматология клиникасида Олли лақабли кучукча ишлайди

АҚШдаги стоматология клиникасида Олли лақабли кучукча ишлайди
Фото: “Правила жизни”
АҚШнинг Миннеаполис шаҳрида “J&D Dental” клиникасида Олли лақабли кучук ишлайди. У тишларини даволатишдан қўрқадиган беморларга руҳан ёрдам беради.

Бир куни стоматолог Эйприл Клайннинг оиласи тишларни тозалаш учун клиникага ташриф буюрди. Унинг турмуш ўртоғи стоматологик асбоблардан қўрқарди. Унинг қўрқувини сезган кучук бемор устига сакраб ўтириб олди ва уйқуга кетди. Оллини қурилма товушлари ҳам безовта қилмади. Эйприлнинг эри бундан сўнг анча тинчланди ва кучукча бошқа безовта беморларга ҳам ёрдам бериши мумкинлиги ғоясини ўйлаб топди. Клиника раҳбари бунга розилик билдирди ва шу тариқа Олли нафақат уй ҳайвони балки стоматологларнинг ҳамкасбига айланди.
АҚШдаги стоматология клиникасида Олли лақабли кучукча ишлайди
Фото: “Правила жизни”
Олли клиника сайтидаги “J&D Dental” ходимлари рўйхатига қўшилди. Ит ҳафтада бир кун ишлайди ва ҳар сменада саккиз нафарга яқин беморни кўради. У одамларни оёқларига ёки кўкрагига ётиб, тинчлантиради. Маош сифатида Оллига егуликлар берилади.
АҚШдаги стоматология клиникасида Олли лақабли кучукча ишлайди
Фото: “Правила жизни”
Клиникада Олли билан даволанишга олдиндан рўйхатдан ўтадиган беморлар сони кун сайин ортиб бормоқда, аммо кучук эгалари уни ортиқча безовта қилмаслик учун ҳафтада бир кун ишлаши етарли, деб ҳисоблайдилар.

Журналистларга жавобан, беморлар Олли ишлаган куни тиш шифокорига ташриф буюриш янада қулайроқ бўлишини айтишди. Ҳатто тишларини даволашдан қўрқмайдиганлар ҳам итни кўриш учун клиникага ташриф буюрар экан.
АҚШдаги стоматология клиникасида Олли лақабли кучукча ишлайди
Фото: “Правила жизни”
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.