Туркияда ўзбекистонлик «Моня хоним» қўлга олинди

Туркия полицияси ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тезкор-қидирув департаменти Қидирув бошқармаси ҳамкорлигида навбатдаги тезкор тадбир ўтказилган.
Қайд этилишича, тадбир давомида одам савдоси жиноятини содир этганликда айбланиб, 2023 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан қидирувда бўлган, жиноят оламида «Моня» тахаллуси билан танилган, 2001 й.т., Мунисахон Алижонова Истанбул шаҳрида қўлга олинган.
«Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилиш сўралади.
Жиноят учун жазонинг муқаррарлигини таъминлаш мақсадида Туркия ҳудудида ҳамкорликдаги тадбирлар тизимли равишда давом эттирилмоқда», дейилади консулхона хабарида.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Қайд этилишича, тадбир давомида одам савдоси жиноятини содир этганликда айбланиб, 2023 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан қидирувда бўлган, жиноят оламида «Моня» тахаллуси билан танилган, 2001 й.т., Мунисахон Алижонова Истанбул шаҳрида қўлга олинган.
«Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилиш сўралади.
Жиноят учун жазонинг муқаррарлигини таъминлаш мақсадида Туркия ҳудудида ҳамкорликдаги тадбирлар тизимли равишда давом эттирилмоқда», дейилади консулхона хабарида.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













