Қидирувда бўлган ўзбекистонлик Россиядан Туркияга экстрадиция қилинди

Фото: Сергей Савостьянов / ТАСС
Туркияда меҳмонхона эгасини ўлдирганликда айбланаётган Ўзбекистон фуқароси Ҳасанжон Аминов Россиядан экстрадиция қилинди. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлигига таяниб «Интерфакс» хабар берди.
Туркия ҳуқуқ-тартибот идораларига кўра, Аминов шериги билан Истанбулдаги меҳмонхонада ишлаган ва 2019 йил июл ойида унинг эгасини ўлдириб, мамлакатни тарк этган. У Интерпол каналлари орқали қидирувга берилган ва фақат 4 йилдан кейин Қозон шаҳрида ҳибсга олинган.
2023 йил декабр ойида Россия Бош прокуратураси Туркиянинг қидирувдаги шахсни экстрадиция қилиш ҳақидаги илтимосини қаноатлантирди. 15 март куни Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Аминовни Москванинг Внуково аэропортида туркиялик ҳамкасбларига топширди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Туркияда меҳмонхона эгасини ўлдирганликда айбланаётган Ўзбекистон фуқароси Ҳасанжон Аминов Россиядан экстрадиция қилинди. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлигига таяниб «Интерфакс» хабар берди.
Туркия ҳуқуқ-тартибот идораларига кўра, Аминов шериги билан Истанбулдаги меҳмонхонада ишлаган ва 2019 йил июл ойида унинг эгасини ўлдириб, мамлакатни тарк этган. У Интерпол каналлари орқали қидирувга берилган ва фақат 4 йилдан кейин Қозон шаҳрида ҳибсга олинган.
2023 йил декабр ойида Россия Бош прокуратураси Туркиянинг қидирувдаги шахсни экстрадиция қилиш ҳақидаги илтимосини қаноатлантирди. 15 март куни Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Аминовни Москванинг Внуково аэропортида туркиялик ҳамкасбларига топширди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













