Исроилнинг Ҳарбий Маҳкамаси Рафаҳга бостириб киришга рухсат берди

Исроилнинг Ҳарбий Маҳкамаси Рафаҳга бостириб киришга рухсат берди
Фото: Google Images
Исроилнинг Ҳарбий Маҳкамаси ўз аскарларига Рафаҳга бостириб киришга рухсат берди. Бу ҳақда Slash Report ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилган.

Аввалроқ Исроил армияси Рафаҳда операция бошлагани хабар қилинганди.

The Times of Israel нашрининг ёзишича, АҚШ президенти Жо Байден ва Исроил бош вазири Бенямин Нетаньяху ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтган.

Раҳбарлар ярим соатча суҳбатлашганлар. Улар Рафаҳдаги операцияни муҳокама қилишгани хабар қилинмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.