АҚШ ва Япония гипертовушли ракетани тутиб олувчи қурилма яратмоқчи

АҚШ ва Япония гипертовушли ракетани тутиб олувчи қурилма яратмоқчи
Фото: Google Images
АҚШ ва Япония гипертовушли қуролни ушлаб олувчи қурилма яратиш бўйича келишув имзолади. Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазирлиги маълум қилди.

Вазирлик маълумотларига кўра, Япония қурилма учун ракета двигателлари ва ҳаракатлантирувчи компонентларини ишлаб чиқади.

Пентагон матбуот хизмати хабарига кўра, АҚШ ва Япония гипертовушли ракетани тутиб олувчи қурилмани биргаликда ишлаб чиқиш бўйича келишувларни тайёрлашни якунлаган ва уларни имзолаган.

Япония ва АҚШ ўтган йили бош вазир Фумио Кисида ва президент Жо Байден ўртасидаги учрашувда гипертовушли ракеталарни тутиб олиш учун янги қурилма яратишга келишиб олган эди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.