Шавкат Мирзиёев Шуша шаҳрига амалий ташрифини якунлади

Шавкат Мирзиёев Шуша шаҳрига амалий ташрифини якунлади
Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев Шуша шаҳрига амалий ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фузулий шаҳри аэропортида олий мартабали меҳмонни Озарбайжон Республикаси расмий шахслари кузатиб қўйди. Куни кеча давлат раҳбари Озарбайжон етакчиси Илҳом Алиев ҳамроҳлигида Шушадаги бунёдкорлик ишлари билан танишди.
Шавкат Мирзиёев Шуша шаҳрига амалий ташрифини якунлади
Фото: Президент матбуот хизмати
Бугун Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммити бўлиб ўтди, унда президент ҳамкорликни кенгайтиришнинг асосий йўналишларини кўрсатди ва муҳим таклифлар билан чиқди.

Шунингдек, саммит доирасида Ўзбекистон етакчиси Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан учрашув ўтказди.
Шавкат Мирзиёев Шуша шаҳрига амалий ташрифини якунлади
Фото: Президент матбуот хизмати
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.