Сапёр каламушлар контрабандага қарши курашга ўргатилди

Сапёр каламушлар контрабандага қарши курашга ўргатилди
Фото: BILD
Гамбия оғмахонсимон каламуши — сайёрамиздаги энг йирик сичқонсимонлардан бири. Катталарининг узунлиги 90 сантиметргача етади. Ана шу каламушлардан 2013 йилдан буён Танзания ва Мозамбикда миналаштирилган майдонларни тозалашда фойдаланилмоқда.

Камбожага юборилган Магава лақабли каламуш 71 та мина ва 38 та бошқа хил портловчи қурилмани топган. Каламуш шу хизматлари учун PDSA хайрия ташкилотининг олтин медали билан тақдирланган.

Танзанияда энди Гамбия каламушларидан контрабандага қарши фойдаланишмоқчи. Бу касбга ўргатиш жараёнида каламушлар фил суяги, камёб ҳайвонларнинг шохлари ва суякларини топгани учун ёқтирган овқати билан сийланади.
Сапёр каламушлар контрабандага қарши курашга ўргатилди
Фото: BILD
Контрабандачилар божхонада ҳид сезилмаслиги учун ҳар хил ювиш воситалари ёки қаҳва донларини қўллашади. Аммо каламушлар бу найрангга учмайди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.