Politico 2025 йилнинг эҳтимолий воқеалари рўйхатини тузди

Politico 2025 йилнинг эҳтимолий воқеалари рўйхатини тузди
Politico нашри 2025 йил «қора оққушлари» рўйхатини тақдим этди.

«Қора оққушлар» — ҳозирча юз бермаган, аммо амалга ошиши мумкин бўлган олдиндан айтиш қийин ва кутилмаган воқеалар.

Politico нашри рўйхати жами 15 та прогноздан иборат, уларнинг айримлари қуйида келтирилган:
  • Трампнинг Си Цзинпин билан иттифоқи, шунингдек, уларнинг Украина келишуви бўйича Путин билан ҳамкорлиги;
  • Лукашенконинг ағдарилиши;
  • АҚШда мисли кўрилмаган эпидемия;
  • Штатлар чегараларининг ўзгариши боис АҚШда тўқнашувлар;
  • Эрон ядровий қуроли борасида АҚШ, Россия, Эрон ва Исроил ўртасида махфий келишув ҳамда Теҳрон ва Тел-Авив ўртасидаги урушнинг олди олиниши;
  • Бозорларнинг қулаши ва глобал ваҳима;
  • Жанубий Кореянинг махфий ядровий қурол дастури;
  • Кутилмаган геосиёсий иттифоқлар ва ўзгаришлар;
  • Квант ҳисоблашлар (компютерлар) соҳасида улкан сакраш;
  • Тарихдаги энг йирик киберҳужум.

Яқинда Financial Times ҳам 2025 йил учун ўз прогнозларини эълон қилганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.