Россия қуролли кучлари Украина ҳарбий аэродромларига зарба берди

Россия қуролли кучлари Украина ҳарбий аэродромларига зарба берди
© Sputnik / Станислав Красильников
Россия қўшинлари Украина ҳарбий аэродромлари инфратузилмасига зарба берди, дея хабар қилди Мудофаа вазирлиги.

Тезкор-тактик авиация, ҳужумчи учувчисиз учиш аппаратлари, ракета кучлари ва Россия Федерацияси Қуролли Кучлари қўшинлари гуруҳларининг артиллерияси ҳарбий аэродромлар ва қурол-яроғ омборлари инфратузилмасига зарар етказди”, — дейилади хабарда.

Шунингдек, 164 та ҳудудда Украина жангарилари ва хорижлик ёлланма аскарларнинг шахсий ва техникаси ҳам ҳужумга учраган.

Бундан ташқари, ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари АҚШда ишлаб чиқарилган олтита HIMARS кўп ракета тизими ва 50 та самолёт типидаги дронларни уриб туширди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.