Facebook асосчиси Марк Цукерберг қандай уйда яшайди?

Facebook асосчиси Марк Цукерберг қандай уйда яшайди?

Facebook асосчиси Марк Цукерберг доимий равишда оммавий ахборот воситаларининг диққат марказида. Ахборот империяси раҳбари сиёсатда ҳам фаол, у Threads платформасини ривожлантирди, бундан ташқари, спорт билан мунтазам шуғулланади. Хўш ахборот ва медиа олами етакчиси қаерда яшайди?

Facebook асосчиси Марк Цукерберг қандай уйда яшайди?

Спартан услубидаги бешта хона

Америкалик медиа магнат, интернет-тадбиркор ва хайриячи 1984 йилда Нью Йорк яқинидаги Уайт Плейнс шаҳрида туғилган. Унинг отаси стоматолог, онаси эса психиатр эди. Маркнинг ўзи дастлаб психолог бўлишни хоҳларди, лекин университетда ўқиётганда у ITга муккасидан кетган ва ўзини бутунлай дастурлашга бағишлаган.

Facebook асосчиси Марк Цукерберг қандай уйда яшайди?

Марк Цукерберг кўп йиллардан бери Калифорниянинг Пало Алто шаҳрида, ўз компаниясининг штаби яқинида яшайди. Миллиардер ҳар қандай кўчмас мулкни сотиб олишга қурби етиши мумкинлигига қарамай, унинг 7,6 миллион долларлик уйи жуда камтарона.

Facebook асосчиси Марк Цукерберг қандай уйда яшайди?

Facebook бош директорининг уйи 5 та ётоқхона ва 5 та ювиниш хонаси, меҳмонхона ва ошхонадан иборат. Стандарт бино компания штаб-квартирасидан атиги 10 дақиқалик масофада жойлашган. Америка ОАВ медиа магнати уйининг безаклари спарталикларга ўхшайди бунга сабаб Марк Цукерберг ҳашаматли интерерлар ва дизайн тарафдори эмас.

Цукербергнинг икки қаватли уйи деворлари оқ рангда. Бино атрофи дарахтлар билан ўралган. Ҳовли саранжом-саришта, майсалар ҳафсала билан ўрилган ва ҳовли рўпарасида бассейн жойлашган.

Facebook асосчиси Марк Цукерберг қандай уйда яшайди?

Қизиғи шундаки, уйни сотиб олганидан кўп ўтмай Марк Цукерберг қўшни бинолардан тўрттасини ҳам сотиб олди. Уларни илгари эгалик қилган оилаларга ижарага берди. Бу эса у қўшни уйларни мухлислар сотиб олишини истамаслиги билан изоҳланади.

Марк Цукерберг у ерда оиласи — рафиқаси ва уч фарзанди билан яшайди.

Facebook асосчиси Марк Цукерберг қандай уйда яшайди?

Функсионал ва ихчам

Миллиардер ўз уйи суратини тармоққа унчалик тез-тез жойлаштирмаса-да, барча хоналар ихчам, содда ва функсионал тарзда жиҳозланганини кўриш мумкин.

Facebook асосчиси Марк Цукерберг қандай уйда яшайди?

Уйда деразалар ва чироқлар кўп. Кенг ошхона зайтун рангидаги минималистик мебеллар ва керакли техникалар билан жиҳозланган.

Меҳмонхона деворлари оқ рангга бўялган. Токчалар ва камин ҳам қордек оппоқ. Ушбу нейтрал фонда табиий ёғочдан ясалган мебел ажралиб туради.

Facebook асосчиси Марк Цукерберг қандай уйда яшайди?

Масалан, хонанинг ўртасида қадимий сандиқ жойлашган бўлиб, Цукерберг ундан тумба шаклида фойдаланишни яхши кўради.

Кичкинагина журнал столи ва катта овқатланиш столи ҳам табиий ёғочдан ясалган.

Facebook асосчиси Марк Цукерберг қандай уйда яшайди?

Уйдаги ювиниш хоналари ҳам дид билан жиҳозланган.

Уларни безашда машҳур Каррар мармаридан фойдаланилган. Ушбу машҳур материалдан Микеланжело ўзининг ҳайкалларини ясашда ишлатган.

Facebook асосчиси Марк Цукерберг қандай уйда яшайди?

Бу ажойиб уйнинг яна бир хусусияти — очиқ ва ойнаванд айвонларнинг кўплигидир.

Facebook асосчиси Марк Цукерберг қандай уйда яшайди?

Уларнинг ҳар бирига қулай, юмшоқ мебел жойлаштирилган ва дам олиш учун ажойиб жойга айлантирилган.

Facebook асосчиси Марк Цукерберг қандай уйда яшайди?

Ҳовлидаги кенг шийпончада Цукерберг оиласи билан дам олишни ва дўстлари билан учрашишни яхши кўради.

Facebook асосчиси Марк Цукерберг қандай уйда яшайди?

Яқинда маълум бўлдики, Марк Цукерберг оролда турар жой бинолари, офислар, спорт инфратузилмаси ва ҳатто ерости бошпаналари бўлган махфий комплекс қурмоқда. Комплекснинг тахминий қиймати 270 миллион долларни ташкил этади.

Facebook асосчиси Марк Цукерберг қандай уйда яшайди?

Манба: Daryo.uz

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.