Путин янги йил олди 3 нафар боланинг орзусини амалга оширишга ваъда берди

Россия президенти Владимир Путин янги йил олдидан ўтказиладиган анъанавий “Орзулар арчаси” хайрия тадбирида қатнашиб, бир неча боланинг тилакларини бажаришини маълум қилди.
Тадбир давомида у учта открыткада ёзилган орзуларни кўриб чиқди. Улардан бири — 5 ёшли Тимурнинг ЙПХ инспектори сифатида ўзини синаб кўриш истаги. 9 ёшли Варвара эса Роскосмосдагилардан бир космонавт билан юзма-юз учрашишни орзу қилган. Яна бир бола — 5 ёшли Игор — Калининград шаҳрида жойлашган “Жаҳон океани” музейига боришни хоҳлагани билан ўртоқлашган.
Президент ушбу орзуларни рўёбга чиқариш учун албатта амалий қадамлар қўйилишини таъкидлади.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













