Таиландда алкоголга қўйилган ярим асрлик тақиқ бекор қилинди

Таиландда 14:00 дан 17:00 гача алкоголь ичимликларини сотишга қўйилган 50 йиллик тақиқ бекор қилинди. Ҳукумат эски қонун нормаларини юмшатиб, ресторанларга алкогол сотишга рухсат берди. Бу ўзгаришлар даромадни 20 фоизга оширишга ёрдам бериши мумкин.
Бир вақтлар “Инқилобий қўмита фармони” билан жорий этилган чеклов давлат хизматчиларининг иш вақтида алкоголь ичишини тақиқлаш мақсадида қабул қилинган эди. Лекин, Таиланднинг туризм соҳаси жадал ривожланишини назарга олган ҳолда, бу чеклов ижтимоий-иқтисодий вазиятга мослаштирилди. Охирги йилларда қатъий чекловлар сайёҳлардан шикоятларга сабаб бўлиб, баъзи сайёҳлар бошқа мамлакатларни танлашга мажбур бўлишган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













